Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" ОЧЛга "заявка"сини эълон қилди ва "Спартак" М га қарши ўйнайди

"Пахтакор" ОЧЛга "заявка"сини эълон қилди ва "Спартак" М га қарши ўйнайди

  06.02.2020 20:56
  0
  318

10 февраль, душанба куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ўзининг ОЧЛдаги юришини бошлайди. Шу куни "шерлар" БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасини қабул қилишади. "Пахтакор" матбуот хизмати жамоанинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун топширган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

"Пахтакор"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи учун "заявка"си:

Дарвозабонлар

25. Элдор Суюнов
35. Санжар Қувватов
44. Азиз Исақов
50. Умид Ҳамроев

Ҳимоячилар
2. Иброҳимҳалил Йўлдошев
3. Ҳожиакбар Алижонов
4. Акром Комилов
5. Анзур Исмоилов
6. Алишер Салимов
15. Егор Кримец
23. Шерзод Аъзамов
29. Владимир Козак
34. Фарруҳ Сайфиев
92. Умар Эшмуродов

Ярим ҳимоячилар
8. Асад Собиржонов
9. Жалолиддин Машарипов
10. Драган Черан
13. Руслан Розиев
14. Ҳумоюнмирзо Иминов
17. Достонбек Ҳамдамов
20. Одил Ҳамробеков
21. Аброр Исмоилов
22. Жасур Яхшибоев
24. Достон Иброҳимов
27. Сардор Собирхўжаев
28. Диёр Холматов
99. Жавоҳир Сидиқов

Ҳужумчилар
11. Игорь Сергеев
19. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев
77. Эрен Дердийок
***

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 1-туридан олдин Москвага сафар қилади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" Россиянинг 10 карра чемпиони Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишади. Бу орқали "Пахтакор" Россияда яшаётган юртдошларимизга ўзига хос совға тайёрлашни мақсад қилмоқда. Мазкур баҳс 22 февраль куни Россия пойтахтидаги "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Спартак" Россия премьер-лигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Доменико Тедеско бошчилигидаги "қизил-оқлар" 29 февраль куни "Динамо" билан пойтахт дербисида майдонга тушишади.

Маълумот учун, "Спартак" сафида бугунги кунда Андре Шюррле, Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Пахтакор" клуби айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни учрашувга таклиф қилади.

 


Манба: pakhtakor.uz,сhampionat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz