Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2020: Хитойлик ҳакамлар ўрнига ўзбекистонлик ҳакамлар тайинланди...

ОЧЛ-2020: Хитойлик ҳакамлар ўрнига ўзбекистонлик ҳакамлар тайинланди...

  06.02.2020 22:30
  0
  298
ОЧЛ-2020: Хитойлик ҳакамлар ўрнига  ўзбекистонлик ҳакамлар тайинланди...

Хитойда "уя" қурган "Коронавирус"(2019-nCoV) офатининг Осиё футболига таъсири ҳам давом этмоқда. Энди ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинига хитойлик ҳакамларни тайинлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали хабар тарқатди.

Масалан, 18 февраль куни бўладиган Қатарнинг "Ас-Садд" ва Эроннинг "Сепоҳон" клублари ўртасидаги ўйинни энди хитойлик ҳакамлар эмас, ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳ бошқаради. Азиз Асимов майдонда ишласа, Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов қанотларда ишлашади. Аҳрол Рисқуллаев эса захира ҳаками вазифасини бажаради.

Қизиқарли томони, Асимов, Серазетдинов ва Усмонов учлиги юқоридаги ўйиндан 1 ҳафта олдин — 11 февраль куни бўладиган Қатар ва Эрон клублари ўртасидаги бошқа қарама-қаршилик — "Дуҳайл" - "Персеполис" ўйинини бошқаришади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz