Қайднома

Қидирув

Ғиёс Комилов: «Туркия йиғини, албатта, фойда беради»

Ғиёс Комилов: «Туркия йиғини, албатта, фойда беради»

  07.02.2020 08:11
  0
  376
Ғиёс Комилов: «Туркия йиғини, албатта, фойда беради»

Хабарингиз бор, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби айни пайт ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бормоқда. «Лочинлар»нинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, «Навбаҳор»нинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёс Комиловдан интервью олдик.

- Ғиёс, Туркиядаги йиғин қандай кечяпти?

- Аъло даражада ўтяпти. Машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз. Сифатли майдонларда шуғулланяпмиз, энг яхши меҳмонхонада дам оляпмиз. Қисқасини айтганда, шароитлар аъло даражада.

- «Навбаҳор» Туркияда бир қатор назорат-синов баҳслари ўтказишни режалаштирган. Ўртоқлик учрашувларидан иккитаси бўлиб ўтди. Ўша ўйинлардаги рақиблар борасида нима дея оласиз?

- Ҳар икки спарринг-рақибимиз, яъни Туркманистоннинг «Аҳал» ва Сербиянинг «Рад» клублари анча кучли экан. Шу боис, ушбу жамоаларга қарши кечган назорат баҳслари кескин курашлар остида ўтди. Лекин барибир, мазкур жамоаларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик. Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз ҳар қандай баҳсда, у қандай ўйин бўлиши, рақиб кимлигидан қатъий назар, майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушамиз.

- Туркияда ўтказилаётган мазкур йиғин ва ўртоқлик учрашувлари янги мавсумда ўз самарасини берса керак?

- Албатта, фойда келтиради. Таъкидлаганимдек, сифатли ва табиий майдонларда машғулотлар ўтказилиши, кучли спарринг-рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишимиз биз - футболчиларга жисмоний ҳолатимизни яхшилаш, спорт формамизни ушлаб туришда ўз фойдасини бериши аниқ. Бу эса янги мавсумда майдонда ишончли тарзда тўп суришимизни таъминлайди. Жамоамиз ўз олдига юксак мақсад қўймоқда, таркиб ҳам шунга яраша кучайтириляпти. «Навбаҳор» сафидан жой олган янги футболчиларни жуда яхши биламан. Боиси, олдинги мавсумларда уларга қарши майдонга тушганман. Таркибга маҳоратли ўйинчилар қўшилишди ва улар билан ҳамжиҳат ҳолда, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Фақат мухлислар бу йил ҳам худди олдинги мавсумлардагидек жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Ишқибозларнинг қўллаши, биз - футболчиларга ўзгача руҳ ҳамда иштиёқ бағишлайди, ғалабалар сари руҳлантиради. Бахтимизга барча мухлислар соғ-саломат бўлишсин ва улар билан жамоамизнинг ютуқларини биргаликда нишонлаш насиб этсин!

Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz