Қайднома

Қидирув

Мақсад сари 6 қадам

Мақсад сари 6 қадам

  07.02.2020 09:23
  0
  273
Мақсад сари 6 қадам

Ўтган ҳафта Англия Премьер-лигасида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилганидан сўнг «Ливерпул»нинг чемпионликка эришиш эҳтимоли янада ошиб кетди.

Гап шундаки, «қизиллар»нинг турнир жадвалидаги асосий рақобатчиси - «Манчестер Сити» «Тоттенхэм» майдонида 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. «Ливерпуль» эса бунга қадар ўз уйида «Саутгемптон» устидан чиройли ғалабага (4:0) эришганди. Ваҳоланки, мазкур баҳсда мерсисайдликларнинг асосий футболчиларидан бири Садио Мане жароҳат сабабли майдонга тушмаганди.

Демак, 25-турдан сўнг «Ливерпуль» ва иккинчи ўриндаги жамоа орасидаги фарқ 22 очкога етди. Бу эса, Юрген Клопп шогирдлари навбатдаги 6та турда ғалаба нашидасини суришса, Англия чемпионлигини қўлга нақд қилишади, деганидир.

Агар «Ливерпуль» бу ишни уддалаб, ўша 6та ўйинда зафар қучса, 4 апрелда бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити»га қарши баҳсгача чемпион мақомини ўзиники қилиб улгуради.

«Қизиллар» чемпионликка мартдаёқ эришишлари мумкин. Агар шу воқеа рўй берса, бу Премьер-лига тарихида қўлга киритилган энг эрта чемпионлик бўлади. Амалдаги рекорд «Манчестер Юнайтед»га тегишли - «қизил иблислар» 2001 йилнинг 14 апрелида шунда шарафга эришгандилар.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz