Қайднома

Қидирув

«Сосьедад» Мадридда 4та гол урда ва «Реал»Испания кубогидан чиқариб юборди

«Сосьедад» Мадридда 4та гол урда ва «Реал»Испания кубогидан чиқариб юборди

  07.02.2020 01:13
  0
  286
«Сосьедад» Мадридда 4та гол урда ва «Реал»Испания кубогидан чиқариб юборди

Испания кубоги ¼ финали доирасидаги «Реал Мадрид» ҳамда «Реал Сосьедад» учрашуви ўз поёнига етди. Супер темпда ўтган мухлисбоп ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эдегор ҳисобни очган бўлса, Александ Исак яна иккита гол билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Кейин эса Марсело фарқни қисқартирди. Аммо 10 дақиқа ўтар ўтмас Мерино 4-голни ҳам «Реал» дарвозасига жойлади.

Шундан сўнг тўлиқ ҳужумда ўйнаган «Реал» яна иккита гол уриб фарқни биттагача қисқартирди, аммо бундан ортиғига кучи етмади.

ИСПАНИЯ КУБОГИ. ¼ ФИНАЛ

РЕАЛ МАДРИД – РЕАЛ СОСЬЕДАД - 3:4 (0:1)

6 февраль, 23:00. «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 22 Эдегор, 0:2 – 54 Исак, 0:3 – 56 Исак, 1:3 – 59 Марсело, 1:4 – 69 Мерино, 2:4 – 81 Родриго, 3:4 – 90 Начо.

Реал Мадрид: Ареоля, Начо, Милитао, Рамос, Марсело, Вальверде (Йович, 76), Кроос, Винисиус Жуниор, Хамес (Модрич, 46), Браим Диас (Родриго, 76), Бензема.

Реал Сосьедад: Ремиро, Горосабель, Монреаль, Элустондо, Ле Норман, Эдегор (Гевара, 64), Субельдия, Янузай (Барренечеа, 46), Мерино, Ойарсабаль, Исак (Муньос, 70).

Огоҳлантиришлар: Эдегор (11), Ле Норман (19), Субельдия (66), Милитао (77), Горосабель (86), Винисиус Жуниор (90).

Четлатиш: Горосабель (90+5).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz