Қайднома

Қидирув

АГМК «Шаньдун Лунэн» билан ўйнайди, рақиб сафидаги легионерлар билан танишинг

АГМК «Шаньдун Лунэн» билан ўйнайди, рақиб сафидаги легионерлар билан танишинг

  07.02.2020 11:07
  0
  458
АГМК «Шаньдун Лунэн» билан ўйнайди, рақиб сафидаги легионерлар билан танишинг

АГМК Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги учинчи назорат беллашувини Хитой Суперлигасининг номдор жамоаси — «Шаньдун Лунэн»га қарши ўтказади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Хитой клуби сафидаги легионерларни таништириб ўтамиз. «Шаньдун Лунэн» шарафини ҳозирги кунда уч нафар хорижлик футболчи ҳимоя қилади. Булар:

ГРАЦИАНО ПЕЛЛЕ

Италия терма жамоаси ҳужумчиси.

Пелле олдинроқ Италия ва Нидерландиянинг турли клубларида ўйнаган, Европадаги охирги жамоаси «Саутгемптон» ҳисобланади.

МАРУАН ФЕЛЛАЙНИ

Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Биласиз, Феллайни «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед» сафидаги ўйинлари билан шуҳрат қозонган. АПЛга келишидан олдин эса Белгиянинг «Стандарт» клубида тўп сурган.

МОЙСЕС

Бразилиялик ярим ҳимоячи фаолиятининг асосий қисмини ўз ватанида - аниқроғи, «Атлетика Минейро» ва «Палмерас» жамоаларида ўтказган. Аммо яна кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Легиорен сифатида илк марта Хорватиянинг «Рижека» жамоасида ўйнаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz