Қайднома

Қидирув

«Шўртан» футбол клубида ўзгаришлар давом этади

«Шўртан» футбол клубида ўзгаришлар давом этади

  07.02.2020 11:43
  0
  365
«Шўртан» футбол клубида ўзгаришлар давом этади

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига «А»гуруҳида иштирок этиб келаётган Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси бошқарувида юз берган ўзгаришлар тўғрисида яқинда хабар берилган эди.

Жумладан, клуб бош менежерлигига Ш.Ярулин тайинланган бўлса, «Оқ бўрилар» бош мураббийлигини А.Алиқулов қўлга олди. Шамил Ярулин аёллар футболида мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири «Севинч» (Қарши) ҳамда «Насаф» жамоалари бошқарувида самарали меҳнат қилиб танилган бўлса, Асрор Алиқуловга ҳам ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биргина ўтган мавсумда «Машъал» жамоаси унинг бошқарувида яна Суперлигага йўл олгани кўп нарсадан далолат бериб турибди.

«Шўртан» матбуот хизмати хабариша кўра,  Ғузорда ҳам болалар футбол Академияси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу футбол масканига тажрибали мутахассисларни ишга таклиф этиш борасида ҳам жиддий ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўз даврининг таниқли футболчилари, кейинчалик шу соҳада мураббий ва мутахассис бўлиб иш олиб борган Абдураҳмон Юмангулов директор, Ихтиер Каримов эса унинг ёрдамчиси вазифасига тайинланишди.

А.Юмангулов мустақиллик даврининг дастлабки йилларида «Машъал» (Муборак) сафида Қашқадарё футболини мамлакатимиз Олий лигасига кўтарилишида катта ҳисса қўшганлиги билан мухлислар эътиборига тушган.

И.Каримов Ғузор футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Шўртан» таркибида, аввал футболчи кейин эса мураббий, бош мураббий лавозимларида муносиб фаолият кўрсатган. Нафақат ғузорлик, балки қашқадарёлик ва қолаверса, Республикамизнинг кўп минг сонли мухлислари яхши билишадики, 2017 йилги футбол мавсумининг биринчи даврасида Ихтиёр Каримов бош мураббийлигидаги «Оқ бўрилар» кетма-кет пойтахтнинг тўртта – «Локомотив» (2:0), «Пахтакор» (3:0), «Бунёдкор» (1:0) ва «Обод» (2:0) каби жамоаларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Ўз навбатида биз ҳар икки мутахассисга масъулиятли вазифаларида муваффақиятли фаолият олиб боришларини тилаб қоламиз.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz