Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»га янги легионер қўшилади

«Навбаҳор»га янги легионер қўшилади

  07.02.2020 13:51
  0
  405
«Навбаҳор»га янги легионер қўшилади

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ихтиёрига яна бир нафар хорижлик футболчи қўшилади.

У россиялик Руслан Болов бўлиб, 1994 йил, 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Спартак - Нальчик» (Нальчик), «Краснодар-2» (Краснодар), «Волгарь» (Астрахан), «Факел» (Воронеж), «Авангард - Курск» (Курск) ва «Химки» (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Беларуснинг «Гомель» (Гомель) клубида ўтказган.

Руслан Болов 5 февраль куни пойтахтимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда тез кунларда Туркияга етиб боради.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz