Қайднома

Қидирув

Энди Про-лигада фақат 8 жамоа қатнашади, қолганлар эса 1-лигада...

Энди Про-лигада фақат 8 жамоа қатнашади, қолганлар эса 1-лигада...

  07.02.2020 22:00
  0
  484
Энди Про-лигада фақат 8 жамоа қатнашади, қолганлар эса 1-лигада...

6 февралдан эътиборан “Шўртан” жамоаси ҳам янги - 2020 йилги футбол мавсуми учун машғулотлар жараёнларини бошлади. “Оқ бўрилар” Ғузордаги ўз қароргоҳларида жам бўлишди.
Илк ўқув-йиғин тайёргарлиги Асрор Алиқулов бош мураббийлигида ўтмоқда. Таркибга ўтган йили фаолият кўрсатган Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Жасур Холтўраев, Лазиз Убайдуллаев, Самандар Шодмонов, Холмурод Холмуродов, Ислом Бойсариев каби футболчилар билан бир қаторда ёш ва истеъдодли маҳаллий йигитлар ҳам таклиф қилинган.

Воқеалар ривожи, йиғин давомидаги янгиликлар ҳақида навбат билан батафсил маълумотлар бериб борамиз.  

Мавзуимиз якунида эса мухлисларга қуйидаги маълумотни етказиб қўйишни жоиз билдик. Бу йилдан бошлаб, Суперлигадан кейинги лигаларда футбол бўйича ўтадиган мусобақалар қуйидагича номланадиган бўлди. Эндиликда, ПРО-Лигада “А” ва “В” гуруҳи атамалари ишлатилмайди. Футболимизнинг юқори элитасига чиқишга даъвогар 8 та жамоа ПРО-Лига баҳсларида иштирок этишади. Ўйинлар аввалги йилги тизимда бўлганидек, яъни тўрт даврада ўтади. “Динамо” (Самарқанд), “Истиқлол” (Фарғона), “Оқ-тепа” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Шўртан” (Ғузор), “Хоразм” (Урганч), “Турон” (Яйпан, Фарғона вилояти) ҳамда “Зомин” (Зомин) жамоалари бир мавсум давомида тўрт бор бир бирлари билан ўзаро куч синашишади ва ғолибни аниқлашади.

ПРО-Лигада иккинчи ўринни эгаллаган жамоа эса Суперлиганинг 13 поғонадаги клуби билан бир учрашувдан иборат плей-офф ўйинида майдонга тушади. Учрашув ПРО-Лига жамоаси майдонида ўтказилади. Зафар қучган жамоа 2021 йили Суперлигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

ПРО-Лига жамоалари мавсум давомида Ўз.ПФЛнинг Лига Кубоги мусобақасида ҳам иштирок этишади. Бундан ташқари ҳар бир клуб қошида ўсмирларнинг U-18 жамоаси ҳам фаолият кўрсатиши мажбурий қилиб белгиланди. Эндиликда, асосий таркиб жамоалари учрашувидан бир кун аввал, ёшлар иштирокидаги баҳслар ҳам бўлиб ўтади.
“В” гуруҳининг номи эса Биринчи лига деб ўзгартирилди.


  “Шўртан” матбуот бўлими.

 


Манба: “Шўртан” матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz