Қайднома

Қидирув

Даврон УМИРОВ: «Мослашиш учун бир ҳафта етарли бўлди»

Даврон УМИРОВ: «Мослашиш учун бир ҳафта етарли бўлди»

  08.02.2020 08:43
  0
  323
Даврон УМИРОВ: «Мослашиш учун бир ҳафта етарли бўлди»

Тошкентнинг «Локомотив» клуби навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Темирйўлчилар» матбуот хизмати мазкур учрашувдан кейин «Локо» футболчиси Даврон Умировдан интервью олди.

- Бугун йигитлар яхши ўйнашди, - дейди Умиров. - Ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун ғалаба жуда керак эди ва бунга эришдик. «Хўжанд» ҳам ёмон жамоа эмас экан. Уларнинг йиғилганига кўп бўлмабди, ўз ўйинларини топиб олишлари учун вақт керак бўлади.

- «Локомотив» футболчилари бир нечта ўйинларда гол ура олишмади. Бунинг оқибатида тушкунлик кузатилмадими?

- Йўқ, тушкунликка тушмадик. Шунчаки, ўз ўйинимизни тополмай қолдик. Ўзимизга ишончни қайтариш учун голлар керак эди. Мана, бугун йирик ҳисобда зафар қучдик. Эндиликда барчаси яхши бўлиб кетишига ишончим комил.

- Ўз ўйинингиздан қанчалик қониқяпсиз?

- Бунисини билмадим. Мураббийлардан хатоларимизни сўраб оляпмиз, назарий машғулотларда улар барча камчиликларни айтиб беришмоқчи. Ўйинимиз ўзгармоқда. Тўп узатишлар ҳам анчагина яхши бўлиб қолди, деб ўйлайман.

- «Локомотив»га келганингизга кўп вақт бўлмади. Дастлабки таассуротлар қандай?

- Барча футболчилар бир-бири билан аҳил ва иноқ, ҳамма бир оиладек. Ёши катта ўйинчилар ўзларидан кичиклар маслаҳат сўраса, такаббурлик қилишмайди, тўғри ва чиройли тушунтириб, ҳурмат билан гапла-шишяпти.

- Мавсум давомида асосий таркибда ўйнаб кетишингизга қанчалик даражада ишонасиз?

- «Локомотив»нинг ғалабаларига ҳисса қўшмоқчиман. Худо хоҳласа, ҳеч кимни уялтириб қўймайман.

- Янги мавсум олдидан олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?

- Биринчи навбатда, жамоанинг манфаатлари. Иккинчи ёки учинчи ўрин эмас, фақатгина чемпионлик ҳақида ўйлаймиз. Шу орқали ОЧЛда яхши ўйинлар кўрсатиб, олдимизга янада катта мақсадлар қўйиб бораверамиз.

- «Локомотив»га илк келганингиздан бери ким билан тезда чиқишиб кетдингиз?

- Бу клуб сафига қўшилишимдан олдин кўплаб футболчилар билан таниш эдим. Шунинг учун ўзаро чиқишим кетишимиз учун бир ҳафта етарли бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz