Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади ва назорат ўйини ҳақида

“Навбаҳор” россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади ва назорат ўйини ҳақида

  07.02.2020 23:13
  0
  306
“Навбаҳор” россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади ва назорат ўйини ҳақида

Россиялик ҳужумчи Руслан Болов бугун Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади. Болов 1994 йил, 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.

Руслан Болов 5 февраль куни пойтахтимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда шу кунларда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда ўтказаётган жамоа ихтиёрига етиб боради.

Биз янги мавсумда Руслан Боловга омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "Навбаҳор"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати.
***

Туркиянинг Белек шаҳрида “Навбаҳор” ва Қозоғистоннинг “Жетису” жамоалари ўртасидаги назорат-синов баҳси бўлиб ўтди. Биринчи тайм охирида "лочинлар" сафида Аббос Ғуломов ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг "Жетису" футболчилари мувозанатни тиклашди - 1:1. Ўйинда мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.


"Навбаҳор" - "Жетису" (Қозоғистон) 1:1
"Навбаҳор" голи: 
Аббос Ғуломов
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Рашидхонов, Азимжон Аҳмедов, Георге Андроник, Азизбек Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Дидар Дурдиев.
Захира: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Сардор Теляков, Иван Соловьёв, Амирбек Жўрабоев, Абдулҳай Исмоилов, Ислом Исоқжонов, Максим Вотинов.

 


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz