Қайднома

Қидирув

"Насаф” Украина клуби билан дуранг ўйнади

"Насаф” Украина клуби билан дуранг ўйнади

  08.02.2020 00:16
  0
  230

Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” клуби Суперлигага тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. “Аждарлар" мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушишди. Украинанинг “Колос” жамоаси билан кечган муросасиз баҳсда кучлар тенг келди ва 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.
“Насаф”нинг голларига, Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтган Шароф Муҳитдинов ва мухлислар томонидан кашфиёт сифатида эътироф этилган Ойбек Бозоров муаллифлик қилишди.


Эслатиб ўтамиз, навбатдаги назорат ўйини 20 февраль куни Украинанинг яна бир клуби “Ворскла”га қарши бўлиб ўтади. Шунингдек йиғин давомида бир қатор легионерлар ҳам кўрикдан ўтиши режалаштирилган.


"Насаф" - "Колос" 2:2
"Насаф" голлари:
 Шароф Муҳитдинов, Ойбек Бозоров.

 


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz