Қайднома

Қидирув

Европада энг кўп маош оладиган футболчилар маълум бўлди

Европада энг кўп маош оладиган футболчилар маълум бўлди

  08.02.2020 10:11
  0
  285
Европада энг кўп маош оладиган футболчилар маълум бўлди

Франциянинг L’Équipe нашри Европа кучли бешлик лигаларининг энг юқори маош олувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, энг юқори маош «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тўланади. Аргентиналик футболчи ойига 8,3 миллион евро маош олади.

Иккинчи ўринни 4,5 миллион ойлик маош билан «Ювентус» форварди Криштиану Роналду эгаллаган. ПСЖ ҳужумчиси Неймар эса 3 миллион билан кучли учликка якун ясаган.

Европа кучли бешлик лигаларида энг юқори маош оладиган футболчилар:

Лионель Месси («Барселона») — 8,3 миллион евро (ойига) Криштиану Роналду («Ювентус») — 4,5 Неймар (ПСЖ) — 3,0 Антуан Гризманн («Барселона») — 2,9 Луис Суарес («Барселона») — 2,9 Гарет Бэйл («Реал») — 2,5 Эден Азар («Реал») — 2,5 Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 1,8

Англия чемпионатининг энг юқори маош оладиган футболчиси «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа ҳисобланади. Унинг маоши ойига 1,76 миллион еврони ташкил этади. Бундеслигада эса «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Барселона»дан ижарага олинган Филиппе Коутиньо энг кўп маош олади — 1,66 миллион евро.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz