Қайднома

Қидирув

Азамат Абдураимов ўрнига Олим Шакиров ўсмирларга "бош" бўлди

Азамат Абдураимов ўрнига Олим Шакиров ўсмирларга "бош" бўлди

  09.02.2020 02:45
  0
  422

Олим Шокиров футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, дея маълум қилмоқда ЎФА матбуот хизмати. Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди.

7 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилган. Якунда ушбу ёш тоифасидаги футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган Олим Шокиров номзоди маъқулланган.

Унга мураббийлар штабида шу вақтга қадар ишлаб келган Сергей Арслонов (катта мураббий), Тимур Ғаниев (дарвозабонлар мураббийи) ва Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ёрдам беради.

Шунингдек, терма жамоа мураббийлар штабида Ислом Аҳмедов ва Дилшод Нуралиев маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz