Қайднома

Қидирув

Коронавирус касри Хитой апрелгача спортсиз яшайди

Коронавирус касри Хитой апрелгача спортсиз яшайди

  10.02.2020 05:01
  0
  350
Коронавирус касри Хитой апрелгача спортсиз яшайди

Ўтган ҳафта, Хитойда тарқалган коронавирус сабабли, мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган барча спорт мусобақалари 2020 йилнинг апрелигача тўхтатиб турилиши ҳақида хабар берилди.

Нима бўляпти?

2019 йилнинг декабрь ойи охирларида Уханда (шаҳар аҳолиси сони 2018 йили 9 миллионга тенглиги айтилганди) коронавирус сабабли вужудга келган 2019-nCoV пневмонияси аниқланди. Ўтган ҳафта Чин юртида ушбу касалликка чалинганлар сони 6 минг нафардан ошиб кетди, вафот этганлар - 130 кишидан кўпроқ эди. Бундан ташқари, янги вирус яна 15та мамлакатда аниқланди. Албатта, ҳозирга келиб бу кўрсаткичлар янада ортган. Вируснинг одамдан одамга қайси йўллар орқали юқиши, иситма, йўтал, мушакларда оғриқ, чарчоқ, нафас қисиши кузатилиши айтилди.

Ўтган ҳафта бошида «Краснодар» клуби иккинчи йиғин (30 январь-12 февраль, Марбелья) доирасидаги ўртоқлик ўйинлари рўйхатини эълон қилди. 10 февралга Хитойнинг «Ухань Чжоэр» жамоасига қарши учрашув белгиланганди. Кўп ўтмай, бу борадаги маълумот ўчирилди. Кейинроқ «буқалар» матбуот хизмати мазкур баҳснинг ўтказилмаслиги ҳақида хабар берди: «Йиғинлардаги беллашувлар рўйхати улар бошланишидан анча аввал тузилганди. Эндиликда тузатишлар киритилмоқда».

Таъкидлаш жоизки, «Краснодар», «Локомотив» Москва, «Химки» клублари билан бирга Хитой биринчи дивизиони вакили «Чанчунь Ятай» ҳам Испанияда машғулотлар ўтказмоқда.

Касаллик Хитойнинг спортдаги ҳаётига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. 22 февралга белгиланган футбол бўйича мамлакат чемпионати старти номаълум муддатга қолдирилди. 5 февралда ўтиши кутилган «Гуанжоу Эвергранд» ҳамда «Шанхай Шэньхуа» клублари ўртасидаги Суперкубок баҳси эса янада кечроқ ўтказиладиган бўлди.

Спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар ҳам ё бекор қилиняпти ёки бошқа муддатга қолдириляпти: Хитойнинг хоккей клублари иштирокидаги ўйинлар Россияга кўчирилди, бокс бў-йича Олимпиада-2020 йўлланмаси учун кечадиган жанглар санаси ҳам ўзгарди, Россиянинг ММА-промоушенининг Жанубий Кореяда ўтказилиши режалаштирилган турнири бекор қилинди, баскетбол бўйича аёллар ўртасидаги олимпия ўйинлари саралаши Сербияда бўлиб ўтиши белгиланди.

Бундан ташқари, қишки Олимпиада-2022 ижроқўми Пекиндаги мусобақа арафасида ўтказилиши режалаштирилган қайта саноқ маросимини ўтказмасликни маъқул кўрди, FIS эса тоғ чанғиси бўйича квалификация баҳсларини бекор қилди - бу турнир 2022 йилги олимпия ўйинларининг дастлабки расмий синов тадбири бўлиши кутилганди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz