Қайднома

Қидирув

Бош вазифа - рақобатни кучайтириш

Бош вазифа - рақобатни кучайтириш

  10.02.2020 08:05
  0
  262
Бош вазифа - рақобатни кучайтириш

ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам терма жамоалар, ҳам клублар миқёсида рақобатни оширишга  бош вазифа сифатида қарамоқда. Футбол ташкилоти раҳбари Будапешт шаҳрида ўтказилган AIPS (спорт матбуоти халқаро ассоциацияси) Конгрессида шу ҳақда алоҳида гапирди: «ФИФА президенти сифатидаги асосий вазифаларимдан бири - халқаро футболда рақобатни 50та мамлакат терма жамоаси ЖЧда бош совринга даъвогарлик қиладиган даражада ошириш. Шунингдек, чамаси 50та клуб деярли бир хил савияда бўлиши керак. Мана, Россия мезбонлик қилган охирги жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққан 8та жамоани олинг - улардан 6таси Европа ва 2таси Жанубий Америка вакили эди. Демакки, Европадаги бир қатор миллий жамоалар ва қолганлар ўртасидаги фарқ жуда катта. Аввало, савия бўйича фарқни минималлаштиришимиз зарур. Клуб футболида ҳам умумий ҳолат деярли шундай - саноқли мамлакатларнинг 10-12та жамоаси энг кучлиларни ўзига йиғиб олган ва қолганлар жуда орқада». Инфантино шунингдек, Қатар томони ЖЧ-2022га қаратилган тайёргарлик ишларини жорий йил охирига қадар якунлашини маълум қилди. «Ҳа, Қатар ҳозирча жаҳон чемпионатига тўлиқ тайёр эмас. Умуман, бирор мезбон мамлакат мундиалдан 2 йил олдин барчасини тахт қилиб қўёлмаган. Қатарликлар эса жорий йил якунига қадар ҳаммасига улгуришади - стадионлар, меҳмонхоналар - барча-барчаси тайёр бўлади. Ўйлашимча, бўлажак турнир жаҳон учун ўзига хос бурилиш нуқтасига айланади. Зеро, одамлар Қатарга бориб, араб дунёсига боғлиқ кўплаб гаплар асоссиз эканлигини ўз кўзлари билан кўришади. Бунга ЖЧ ёрдам беради», - деди ФИФА раҳбари.  У яна Африка кубоги турнири 2 эмас, 4 йилда бир бора ўтказилса, яхши бўлишини уқтирди: «Кўп йиллардан буён Африка футболи тараққиёти хусусида гапирамиз. Пеле бир сафар ҳаттоки, Африка вакили 2000 йилгача жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини ҳам башорат қилганди. Бироқ бундай бўлмади, катта тараққиёт ҳам сезилгани йўқ. Барчасини ўзгартириш учун обдон ўйлаш вақти келди. Дейлик, Африка кубоги турнирининг даромади Европа чемпионатиникига нисбатан нақ 20 баравар кам. Нима, мусобақани ҳар икки йилда ташкиллаштириш тижорат нуқтаи назаридан яхшими? Бу инфратузилмага зарар, холос. Демоқчиманки, африкаликлар ҳам қитъа биринчилигини 4 йилда бир бора ўтказиш ҳақида ўйлаб кўришлари шарт»

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz