Қайднома

Қидирув

Расман: Остон Урунов «Уфа» футболчиси!

Расман: Остон Урунов «Уфа» футболчиси!

  10.02.2020 13:01
  0
  779
Расман: Остон Урунов «Уфа» футболчиси!

Россиянинг «Уфа» клуби ўзбекистонлик 19 ёшли ярим ҳимоячи Остон Урунов билан шартнома имзолади. Келишув муддати аниқ саналарда кўрсатилмаган, аммо клуб матбуот хизмати унинг узоқ йилга мўлжалланган эканлигини маълум қилмоқда.

Навоийлик футболчи «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Остон 2017 йили «шерлар» сафидан «Навбаҳор» клубига ўтган ва 2019 йилгача намаганликлар сафида 51та ўйин ўтказиб, 3та гол урган. Кейин эса «Локомотив»га ўтди.

«Темирйўлчилар» сафида эса Остон 13та ўйин ўтказиб, 1та гол урган. Қайд этиш лозим, Урунов 2018 йилда Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.

Маълумот учун, Остон Урунов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифадаги терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йил ёзида эса миллий терма жамоадаги дебют ўйини ўтказган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz