Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Пахтакор» турнирни ғалаба билан бошлади

ОЧЛ: «Пахтакор» турнирни ғалаба билан бошлади

  10.02.2020 17:53
  0
  382
ОЧЛ: «Пахтакор» турнирни ғалаба билан бошлади

Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган «Пахтакор» турнирда ўз юришини ғалаба билан бошлади. Вакилларимиз, дастлабки ўйини Дубайнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубига қарши ўтказишди.

Тошкентдаги кучли ёмғир туфайли стадионининг ҳолати у қадар яхши эмасди ва бу табиийки, кўплаб вазиятда номоён бўлди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Жалолиддин Машарипов дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланди ва шедевр зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Педро Конде дарвозабон Элдор Суюновнинг хатоси натижасида ҳисобни тенглаштирди. Кейин бор кучи билан олдинга интилган вакилларимиз 70-дақиқада Чераннинг голи билан яна олдинга чиқиб олишди.

Якунда мазкур гол «Пахтакор»га ғалаба ва муҳим уч очкони келтирди.

ОЧЛ. 1-ТУР

«ПАХТАКОР» (Ўзбекистон) - «ШАБАБ АЛ-АҲЛИ» (БАА) - 2:1 (1:0)

10 февраль. Тошкент. «Пахтакор Марказий» стадиони.

Ҳакам: Адҳам Маҳадме (Иордания).

Голлар: Машарипов (18), Черан (70) – Педро Конде (67).

Пахтакор: Суюнов, Алижонов, Аъзамов (Анзур Исмоилов, 81), Кримец, Сайфиев (Козак, 90+1), Собирхўжаев, Ҳамробеков, Черан, Ҳамдамов, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 73).

Захира: Қувватов, Анзур Исмоилов, Собиржонов, Иминов, Аброр Исмоилов, Козак, Дердийок.

Ал-Аҳли: Мажид Носир, Юсуф Жобир, Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Муҳаммад Сабиль, Исмоил ал Ҳаммади (Аҳмад Халил, 73), Мажид Ҳассан (Ийд Хамис, 84), Феде Картабия, Абдуллоҳ ал Нақби, Азиз Ғаниев (Абдуллоҳ Сухаил, 74), Педро Конде.

Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев (56), Ҳамробеков (61) - Педро Конде (42).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz