Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Милан»га қарши ўйинни унутмаслигимиз лозим»

Антонио Конте: «Милан»га қарши ўйинни унутмаслигимиз лозим»

  11.02.2020 00:06
  0
  239
Антонио Конте: «Милан»га қарши ўйинни унутмаслигимиз лозим»

«Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Милан» клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Интер» учун жуда муҳим кеча бўлди. Биринчи бўлимдан кейин бизда жорий мавсумнинг энг катта муаммоси юзага келди. Муваффақиятсизликка жуда яқин эдик. Аммо кейинроқ мувозанатни қайтариб олдик. Буларнинг барчаси футболчиларнинг меҳнати. Танаффус пайтида кўп гапиришимга ҳожат йўқ эди. Ўйлайманки, қийин вазиятда ҳар бир футболчи ўз вазифасини билиб қилиши керак ва маъсулиятни ўз зиммасига олиши шарт. Биринчи бўлимдаги 0:2 ҳисобидан кейин менинг бўйнимда катта жавобгарлик турганди.

Лекин биз қийин вазиятдан чиқиш учун ўйинни бошидан охиригача бирга бўлдик. Биз бу  оқшомни унутмаслигимиз керак, чунки бу оқшом кейинчалик бизнинг бирлашишимизга ва қийинчиликдан чиқиб кетишимизга ёрдам беради», - деди Конте Sky Sport Italia порталига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz