Қайднома

Қидирув

Кике Сетьен: «Ҳали устида ишлаши керак бўлган нарсалар бор»

Кике Сетьен: «Ҳали устида ишлаши керак бўлган нарсалар бор»

  10.02.2020 21:43
  0
  218
Кике Сетьен: «Ҳали устида ишлаши керак бўлган нарсалар бор»

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 23-тури доирасидаги «Бетис»га қарши ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иккита қийин баҳсни ўтказдик, учрашувлар ҳақиқатда қийин бўлди. Ўзимизни қулай ҳис қилишимиз учун имконият бўлмади. Рақибга босим уюштиришга ҳаракат қилдик, аммо уларнинг таркибида савиялик футболчилар жамланишган.

Ҳали устида ишлаши керак бўлган нарсалар бор, лекин ҳозир мамнунман. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинни ўзгартириб юбориш осон бўлмади, аммо буни амалга ошира олдик. «Барселона» кўп нарсаларни амалга оширмоқда ва мен натижа, ўйин ва бошқа нарсалардан қониқяпман.

Лекин биз ўсишда давом этишимиз керак. Рақиб майдонида муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Бильбаода ҳам мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмагандик, аммо бу сафар ғалаба қозондик», – дейди Сетьен Marca нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz