Қайднома

Қидирув

Олмалиқнинг АГМК си Хитойнинг "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

Олмалиқнинг АГМК си Хитойнинг "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

  10.02.2020 20:43
  0
  345

АГМК матбуот хизматининг хабар беришича, олмалиқликлар Дубайдаги йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида "Шанхай СИПГ" билан беллашди.

"Жамоамизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги ўйини Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай СИПГ"га қарши ўтказилди. Ўзаро келишувга кўра, 60 дақиқадан иккита назорат беллашуви ўтказилди.
Унга кўра, жамоалар ҳар иккала ўйинда икки хил таркибни синовдан ўтказишди. Биринчи баҳсда жамоамиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади ва дуранг қайд этилди. Дастлабки ўйиндаги биринчи голни рақиб жамоа бурчак зарбасидан кейин уришга муваффақ бўлди. Оскарнинг ошириб берган тўпини Халк дарвозага йўллаган бўлса, хитойликларнинг иккинчи голига Ю Хаи муаллифлик қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса жамоамизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самара келтирди. Мирғиёс Сулаймоновнинг жарима майдончасидаги узатмасидан сўнг тўп рақибга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди. Иккинчи ўтказилган назорат беллашувида эса жамоалар дарвоза тўрига йўл топа олишмади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Назорат учрашуви

10.02.2020

1-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 1:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Автогол (60) - Халк (18), Ю Хаи (34)

АГМК (1-ўйин) — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Баҳром Абдурахимов, Санжар Турсунов - Шаҳзод Нурматов, Мате Ватсадзе, Арслонмират Аманов. 

Назорат учрашуви

10.02.2020 

2-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 0:0 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

АГМК (2-ўйин) — Валижон Рахимов (Низомиддин Зиёвутдинов, 30) - Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Хожимат Эркинов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.

 

Шу тариқа АГМКнинг Дубайда олиб борган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунланди ва олмалиқликлар эртага Дубай-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК БААдаги йиғин доирасида жами бешта назорат беллашуви ўтказди ва ўйинларда 2 ғалаба (Туркманистон, "Циндао Хуанхай"), 1 дуранг (Шанхай СИПГ) ҳамда 2 мағлубият ("Шаньдун Лунэн", "Шанхай СИПГ") қайд этди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz