Қайднома

Қидирув

Испания примьероси, 23-тур: "Реал" муаммолардан холи-ми?

Испания примьероси, 23-тур: "Реал" муаммолардан холи-ми?

  11.02.2020 01:43
  0
  236
Испания примьероси, 23-тур:

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Осасуна»га қарши кечган сафар ўйинидан кейин жамоаси муаммолардан холи эканлигини алоҳида таъкидлади. Чунончи, мадридликлар Памплонада биринчи бўлиб гол қўйиб юборишганига қарамай, якунда ортга ишончли ғалаба билан қайтишди - 4:1. Айтиш жоиз, «Мадрид» ҳафта ўртасида «Реал Сосьедад»га бас келолмай, Испания кубоги турниридан чиқиб кетганди. Худди «Реал» каби кубокдан эрта кунда умид узган «Барселона»да эса муаммолар борлиги шундоқ сезилиб турибди. Кике Сетьен жамоаси бу сафар «Бетис» майдонида катта қийинчиликларга дуч келди, гарчи бир амаллаб ғалаба қозонган бўлсада...

*** Карим Бензема «Реал» тарихидаги энг яхши ассистент бўлиб олди - 132та самарали узатма. Ла Лиганинг жорий мавсуми 22та ўйинида эса франциялик ҳужумчи «Гол } пас» тизими бўйича 19 очко жамғарди (13та гол ва 6та самарали узатма).

*** Зайниддин Зидан «Реал» бошқарувида Ла Лигада 88-ғалабасини нишонлаб, бу борада Жозе Моуриньодан ўзиб кетди. «Қироллик клуби»га 2010-2013 йиллар оралиғида устозлик қилган португалиялик мутахассис ҳисобида чемпионат доираси қўлга киритилган 87та ғалаба бор.

*** «Реал Сосьедад»нинг 20 ёшли ҳужумчиси Александер Исак голли сериясини 6та ўйинга етказди. У бу оралиқда рақиблар дарвозасини 8 марта нишонга олди.

*** «Реал» сардори Серхио Рамос клуб учун барча турнирлар ҳисобидан урган голлари сонини 90тага етказди. У Ла Лигада охирги 17 йилдан буён ўз номига гол расмийлаштираётган ягона футболчидир. Рамос Испания чемпионатидаги биринчи голини 2004 йилнинг 26 сентябрь куни «Севилья» сафида нишонлаган эди.

*** «Атлетико» ярим ҳимоячиси Коке Ла Лиганинг охирги 10 мавсумидаги самарали узатмалари сонини 68тага етказиб, бу борада «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресга тенглашиб олди. Олдинда 2 нафар футболчи бор - Карим Бензема (75та) ва Лионель Месси (136та).

 

7 февраль

АЛАВЕС - ЭЙБАР - 2:1 (0:0)

Витория-Гастейс. 19089 томошабин.

Голлар: Лукас Перес (46), Берк (66) - Орельяна (83).

8 февраль

ЛЕВАНТЕ - ЛЕГАНЕС - 2:0 (2:0)

Валенсия. 17110 томошабин.

Голлар: Рочина (20), Рохер (28).

ХЕТАФЕ - ВАЛЕНСИЯ - 3:0 (0:0)

Хетафе. 13070 томошабин.

Голлар: Молина (58, 67), Мата (88).

Хетафе: Сория, Ньом (Кенеди, 61), Эчейта, Суарес, Жене, Кукурелья, Оливера, Максимович (Тимор, 89), Арамбарри, Молина (Анхель

Родригес, 80), Мата.

Валенсия: Доменек, Габриэль Паулиста, Флоренци, Гайя, Диакаби, Парехо, Кондогбиа, Солер (Ли Кан Ин, 70), Ферран Торрес, Родриго (Гуэдеш, 59), Макси Гомес (Собрино, 89).

Четлатиш: Флоренци (78, В.).

ВАЛЬЯДОЛИД - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 1:1 (1:0)

Вальядолид. 17547 томошабин.

Голлар: Алькарас (15) - Жерар Морено (54).

АТЛЕТИКО - ГРАНАДА - 1:0 (1:0)

Мадрид. 54113 томошабин.

Гол: Корреа (6).

Атлетико: Облак, Врсалько, Савич, Эрмосо, Лоди (Феррейра Карраско, 59), Томас, Льоренте, Сауль, Коке (Лемар, 87), Корреа, Витоло (Мойя, 87).

9 февраль

ЭСПАНЬОЛ - МАЛЬОРКА - 1:0 (0:0)

Барселона. 28823 томошабин.

Гол: де Томас (58).

РЕАЛ СОСЬЕДАД -АТЛЕТИК - 2:1 (0:0)

Сан-Себастьян. 36730 томошабин.

Голлар: Порту (65), Исак (83) - Иньяки Уильямс (71).

Реал Сосьедад: Ремиро, Муньос, Ле Норман, Сальдуа, Субельдия, Мерино, Сангальи (Янузай, 59), Порту, Гевара (Элустондо, 77), Ойарсабаль, Виллиан Жозе (Исак, 55).

Атлетик: Унаи Симон, Капа, Йерай Альварес, Нуньес, Лекуэ, Ибаи Гомес, Сан Хосе, Беньят (Дани Гарсия, 62), Баленсиага, Вильялибре (Иньяки Уильямс, 55), Кодро (Муниаин, 46).

Четлатиш: Муниаин (89, А.).

ОСАСУНА - РЕАЛ - 1:4 (1:2)

Памплона. 17000 томошабин.

Голлар: Унай Гарсия (14) - Иско (33), Рамос (38), Васкес (84), Йович (90}2).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Модрич, Вальверде, Иско (Винисиус Жуниор, 82), Каземиро, Бэйл (Васкес, 71), Бензема (Йович, 88).

СЕЛЬТА - СЕВИЛЬЯ - 2:1 (0:1)

Виго. 20375 томошабин.

Голлар: Яго Аспас (78), Систо (90}1) - ал Носири (23).

Бетис - Барселона - 2:3 (2:2)

Севилья. 54526 томошабин.

Голлар: Каналес (6-пен.), Фақир (26) - де Йонг (9), Бускетс (45}3), Лангле (72).

Бетис: Роблес, Манди, Бартра, Эмерсон, Морено, Вильям Карвалью (Хоакин, 70), Каналес, Аленья, Родригес (Тельо, 86), Фақир,

Иглесиас (Морон, 62).

Барселона: тер Штеген, Юмтити, Лангле, Фирпо (Альба, 57), Сержи Роберто, Видаль (Артур, 57), Бускетс, де Йонг, Семеду, Гризманн (Ракитич, 89), Месси.

Четлатишлар: Фақир (76) - Лангле (79).

 

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Охирги ўйинларда рақиблар қаршилигига тўғри ёндашолмагандик. Бугун ниҳоят, яна ўта фаол тўп сурдик, ҳаракатларимиз ҳам қовушди. Шогирд­ларимнинг бор имкониятларни ишга солишганидан хурсандман. «Гранада» эса кутганимиздек, охиригача курашдан тўхтагани йўқ. Жамоам тенги йўқ мухлислар армиясига эга. Айнан фанатларимиз туфайли зиммамиздаги масъулиятни теранроқ англаймиз. Энди шу руҳда ишлашда давом этиб, ўйин сифатини аста-секин яхшилашимиз керак.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Бошида анча қийналганимиз рост, лекин гол қўйиб юборгач, яхшироқ тўп сура бошладик. «Реал» бу ғалабага ҳақли эди. Зеро, фаол ҳаракатландик, гарчи рақиб бўш келмаган бўлсада. Оддий айтганда, яна бир ажойиб ўйин ортда қолди, аммо ҳали ҳеч нарса ютмаганимизни ёдда тутишимиз керак. Олдимизда бажарилиши шарт ишлар жуда кўп. Азар? Бугун унинг майдонга қайтишига қулай фурсат эмасди. Кейинги ҳафта кўрамиз. Бэйл? Гарет ҳам ҳужум, ҳам ҳимояда талаб даражасида ишлади. Тўғри, Бэйлга бироз қувват етишмаяпти, шунинг учун уни алмаштирдим. Асосийси, Гарет муҳим ўйинчи эканлигини исботлади. Кўпчилик муаммоларга дуч келишимизни хоҳлайди, яхшики, ҳозир бизда ҳаммаси жойида...

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 14та

Бензема (Реал) - 13та

Суарес (Барселона) - 11та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  РЕАЛ МАДРИД 23 15 7 1 44-14 52
2  БАРСЕЛОНА 23 15 4 4 55-28 49
3  ХЕТАФЕ 23 12 6 5 35-20 42
4  АТЛЕТИКО 23 10 9 4 23-15 39
5  СЕВИЛЬЯ 23 11 6 6 29-23 39
6  РЕАЛ СОСЬЕДАД 23 11 4 8 39-31 37
7  ВАЛЕНСИЯ 23 10 7 6 33-32 37
8  ВИЛЬЯРРЕАЛ 23 10 5 8 40-31 35
9  АТЛЕТИК 23 7 10 6 23-19 31
10  ГРАНАДА 23 9 3 11 27-30 30
11  ЛЕВАНТЕ 23 9 2 12 29-34 29
12  ОСАСУНА 23 6 10 7 30-32 28
13  БЕТИС 23 7 7 9 32-37 28
14  АЛАВЕС 23 7 6 10 25-33 27
15  ВАЛЬЯДОЛИД 23 5 11 7 19-25 26
16  ЭЙБАР 23 6 6 11 22-32 24
17  СЕЛЬТА 23 4 8 11 19-32 20
18  МАЛЬОРКА 23 5 3 15 22-39 18
19  ЛЕГАНЕС 23 4 6 13 18-36 18
20  ЭСПАНЬОЛ 23 4 6 13 19-40 18

 

24-ТУР

14 февраль (жума)

01:00    Валенсия - Атлетико

15 февраль (шанба)

17:00    Мальорка - Алавес

20:00    Барселона - Хетафе

22:30    Вильярреал - Леванте

01:00    Гранада - Вальядолид

16 февраль (якшанба)

16:00    Севилья - Эспаньол

18:00    Леганес - Бетис

20:00    Эйбар - Реал Сосьедад

22:30    Атлетик - Осасуна

01:00    Реал – Сельта


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz