Қайднома

Қидирув

Коронавирус ўз йўлига

Коронавирус ўз йўлига

  11.02.2020 10:27
  0
  384
Коронавирус ўз йўлига

Хитой аёллар терма жамоаси футболчиси Ван Шуан ҳамон коронавирус ўчоғи - Ухан шаҳрида яшамоқда ва бино томида машғулотларни давом эттирмоқда. Айни пайт даҳшатли вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Уханда одамларнинг жамоат жойларида тўпланишлари тақиқланган. Хусусан, спорт мусобақалари ҳам камида апрелга қадар тўхтатиб қўйилди. Хуллас, шаҳарда машғулотлар майдони топишнинг иложи йўқ. Ван Шуан эса ушбу вазиятдан чиқиш йўлини топди: у укаси билан бино томига чиқиб, ўша ерда шуғулланмоқда.

Хитой аёллар терма жамоаси бу вақтда узоқ Брисбен (Австралия)даги меҳмонхонада яшамоқда. Масофа катталигига қарамай, хитойлик футболчи аёллар у ерда ҳам чекланган шароитларда машғулот ўтказишмоқда. Оддий айтганда, тез орада Олимпиада саралаш босқичида қатнашадиган Хитой аёллар терма жамоаси айни пайт «карантин» ҳолатида. Эътиборли томони, саралаш ўйинлари айнан Ухан шаҳрида ташкиллаштирилиши керак эди. Бироқ шаҳарда  вирус тарқалгач, ўйинларни аввалига Нанкин, кейин эса Сиднейга кўчиришди. Ван Шуанга келсак, у Олимпиада йўлланмаси учун кечадиган баҳсларда хитойликларга ёрдам беролмайди. Чунки Ухан шаҳридан вақтида чиқиб кетишга улгургани йўқ. Ван Шуан «Инстаграм»даги саҳифасига охирги марта 14 январь куни пост киритганди. У ўша вақт яхши шароитларда шуғулланаётганини билдирган, энди эса...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz