Қайднома

Қидирув

Энг кучлисини енгиш керак

Энг кучлисини енгиш керак

  11.02.2020 10:14
  0
  241
Энг кучлисини енгиш керак

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Чемпионлар Лигаси 1|8 финал босқичи қуръасини муҳокама қилиб, рақиб («Реал») ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
«Бизга кичик жамоа рўбарў келмаслигини билгандим. ЧЛда ғолиб чиқишни истаган клуб энг кучли рақибларни мағлубиятга учратиши шарт. Биз айнан шундай учрашувларда майдонга тушишни хоҳлаймиз. Тўғри, бу турнирда ҳали ғолиб чиқмаганман, демакки, ниятимизни амалга ошириш учун қўшимча куч бор. Кимга қарши тўп суришимиздан қатъий назар, рақибга ҳурмат билан ёндашамиз. Ҳар бир ўйинда шундай йўл тутиш керак. «Сити» ҳаттоки, Англия кубоги доирасида «Порт Вейл»га қарши баҳсда ҳам энг яхши таркибига таяниб, ғалабага чанқоқ эканлигини кўрсатди. Умуман, ким билан ва қайси турнирда ўйнаётганимиз муҳим эмас, ҳамиша ютуқни кўзлаймиз, барибир», - деди бельгиялик ярим ҳимоячи. Эслатма, «Манчестер Сити» 26 февраль куни Мадридда «Реал» меҳмони бўлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz