Қайднома

Қидирув

«МЮ» - The Sun можароси

«МЮ» - The Sun можароси

  11.02.2020 13:15
  0
  280
«МЮ» - The Sun можароси

«МЮ» клуби юридик бўлими The Sun нашри устидан расман шикоят ёзди. Манчестерликлар иддаоларига кўра, газета январь ойида клуб вице-президенти Эд Вудворд уйига ҳужум уюштирилишини олдиндан билган ҳолда, бу ҳақда сукут сақлаган. Шикоят хати Матбуот стандартлари бўйича мустақил ташкилотга топширилди. «Газета ушбу воқеанинг содир бўлишини аввалдан билган. Чунки ҳодиса жойида нашр журналистлари тайёр туришган. The Sun нафақат режалаштирилаётган жиноятни яширган, балки ўша ерда бўлиш орқали қонунбузарларга кўмак берган. Бу журналистик этиканинг яққол бузилишидир», - дейилади «Юнайтед» тайёрлаган ҳужжатда. Маълумот учун, аввалроқ клуб мухлислари Эд Вудворд яшайдиган хонадон яқинида файерлар ва тутунли шашкалар ёқишган, функционернинг дарвозасига турли бўёқларни суртишганди. Қолаверса, фанатлар охирги ўйинлардан бирида вице-президентга очиқ таҳдид қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz