Қайднома

Қидирув

Трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган клубларни биласизми?

Трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган клубларни биласизми?

  11.02.2020 20:12
  0
  336
Трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган клубларни биласизми?

CIES Football Observatory сўнгги икки мавсум давомида футбол клубларининг трансферлар ойнасидаги олди-сотди балансини ҳисоблаб чиқди.  Ушбу давр давомида «Реал» энг катта минус кўрсаткичга эга — 181 миллион евро. Мадридликлар 7 нафар футболчи трансферига 330 миллион евро сарфлаган ва яна етти нафар ўйинчисини сотишдан 149 миллион евро ишлаб олган.

Европа кучли бешлик лигаларининг умумий баланси қуйидагича кўриниш олган:

АПЛ — минус 844 миллион евро;

Ла Лига — минус 418 миллион евро;

А Серия — минус 407 миллион евро;

Бундеслига — минус 263 миллион евро;

Лига 1 — плюс 106 миллион евро.

Сўнгги икки мавсум давомида трансфер ойнасидаги баланси манфий кўрсаткичга эга ўнта клуб:

«Реал» — минус 181 миллион евро (330 млн сарфланган, 149 млн даромад); «Астон Вилла»— минус 169 млн (172, 3); «Барселона»— минус 166 млн (288, 122); «Манчестер Юнайтед»— минус 151 млн (244, 93); «Тоттенхэм»— минус 141 млн (204, 63); «Монако»— минус 121 млн (211, 90); «Интер»— минус 111 млн (235, 124); «Ювентус»— минус 94 млн (235, 141); «Фиорентина»— минус 93 млн (137, 44); «Герта»— минус 92 млн (117, 25).


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz