Қайднома

Қидирув

Икки томонлама рекорд: АГУЭРО ВА КЛОППДАН АПЛда ОЙ ЛАУРЕАТИ БЎЛИШ БОРАСИДА РЕКОРД

Икки томонлама рекорд: АГУЭРО ВА КЛОППДАН АПЛда ОЙ ЛАУРЕАТИ БЎЛИШ БОРАСИДА РЕКОРД

  12.02.2020 06:31
  0
  353
Икки томонлама рекорд: АГУЭРО ВА КЛОППДАН АПЛда ОЙ ЛАУРЕАТИ БЎЛИШ БОРАСИДА РЕКОРД

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Мураббийлар орасида эса «Ливерпуль» устози Юрген Клопп бош лауреат бўлди. Диққатга сазовор томони, ҳар иккиси бу борада ўз йўналишида АПЛ тарихидаги рекорд­чи мақомини олди.

ДАРВОҚЕ...

«Брайтон»нинг эронлик ярим ҳимоячи|ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш январь ойининг энг чиройли голи муаллифи сифа-тида соврин олди. Унинг «Челси»га қарши ўйин (1:1)да акробатик услубда урган голи энг чиройлиси сифатида эътироф этилди.

 

2020 йилнинг илк ойида АПЛдан ўрин олган 3та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган аргентиналик Серхио Агуэро шу билан 7-марта лауреат бўлди. Хуллас, «Манчестер Сити» тўпурари Англияда ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринни қўлга киритиш бўйича «Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард ва «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейнни орт­да қолдириб, мутлақ рекордчига айланди. Қизиқарли факт шуки, Агуэро 3 марта айнан январь ойи якунларига кўра, эътироф этилган. Дарвоқе, Серхио бу сафарги сўровда Алиссон («Ливерпуль»), Абдулае Дукуре («Уотфорд»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Айосе Перес («Лестер») ва Жек Стивенс («Саутгэмптон»)дан кўпроқ очко олди.

Германиялик Юрген Клопп эса АПЛ-2019|2020да ойнинг энг яхши мураббийига аталган совринга 5-марта эга чиқди ва битта мавсумдаги кўрсаткич бобида рекорд ўрнатди. Бунга қадар мавсум-2017|2018да «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 4 марта ой лауреати бўлганди. Айтиш жоиз, Клопп шогирдлари январь ойида АПЛ доирасида 4 марта майдонга тушиб, бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонишди. Шунга мувофиқ, германиялик мутахассис сўровда Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Ральф Хазенхюттл («Саутгэмптон») ва Найжел Пирсон («Уотфорд»)ни ортда ортда қолдирди.

Серхио Агуэро эътироф этилган ойлар

2013 йил октябрь

2014 йил ноябрь

2016 йил январь

2016 йил апрель

2018 йил январь

2019 йил февраль

2020 йил январь

Юрген Клопп эътироф этилган ойлар (фақат жорий мавсумда)

2019 йил август

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

2019 йил декабрь

2020 йил январь


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz