Қайднома

Қидирув

Зойир Мирзаев: «Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда ўйнаши керак?»

Зойир Мирзаев: «Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда ўйнаши керак?»

  12.02.2020 00:02
  0
  234
Зойир Мирзаев: «Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда ўйнаши керак?»

11 февраль куни Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев футбол клубларининг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтган. Бу ҳақда «Nasafnews» сайти хабар бермоқда.

«Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда, бошқа вилоят футболчилари Қашқадарёда ўйнаши керак. Нима иш қилаяпти (вилоят) футбол ассоциацияси? Футболда ҳамма жой таниш-билишчилик. Ҳамма ўйин стадион ичида эмас, стадион орқасида бўлаяпти. Вилоятдаги 3та футбол клубининг ҳар бир ходими билан гаплашамиз, назорат қиламиз», - дея Зойир Мирзаевнинг сўзларини келтиради «Nasafnews».

Манбада қайд этилишича, Зойир Мирзаев шунингдек, футболчиларни Қашқадарёда тайёрлаш кераклиги, бошқа мамлакатдан футболчи сотиб олинмаслигини таъкидлаган. Бу борада барча футбол академиялари ва спорт мактаблари фаолиятини жиддий назорат қилишини айтиб ўтган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz