Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Россияга мағлуб бўлди

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Россияга мағлуб бўлди

  11.02.2020 22:50
  0
  314

Октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси 31 январдан буён Туркияда йиғин ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида ёшларимиз бугун, 11 февраль куни сўнгги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Россия U-19 терма жамоасига қарши ўтган ўйин 0:2 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди. Вакилларимиз учун ушбу йиғин якунланди ва жамоа 12 февраль куни юртимизга қайтиб келади.

Ўртоқлик учрашуви. Туркия, Белек.
11 февраль (сешанба)
Ўзбекистон U-19 – Россия U-19 0:2
Ўзбекистон U-19: Шукрон Йўлдошев, Жасур Холдоров, Aбубакр Турдалиев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Aбдулазиз Aбдусаломов, Aсаджон Aзимжонов, Улуғбек Хошимов.
Захира: Иззат Турсунов, Шохжаҳон Султонмуродов, Aлибек Давронов, Жафар Каримов, Элдорбек Бегимов, Aбдурауф Бўриев, Диёр Рамазонов, Иброҳим Ибрагимов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розиев, Отабек Жўрақўзиев. 

Маълумот учун, Кападзе шогирдлари 8 февраль куни Украинанинг «Шахтёр» U-21 клубига қарши баҳсда 3:3 ҳисобини қайд этганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz