Қайднома

Қидирув

«Челси» Кепанинг ўрнига янги дарвозабон топди

«Челси» Кепанинг ўрнига янги дарвозабон топди

  12.02.2020 10:56
  0
  498
«Челси» Кепанинг ўрнига янги дарвозабон топди

Voetball Nieuws нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Амстердамнинг «Аякс» клуби дарвозабони Андре Онана ёзда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Бу дарвозабонга Лондоннинг «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланган Кепа Аррисабалаганинг ўйинлари «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга ёқмаяпти, шу боис, мураббий янги дарвозабон излаш ишларини бошлаб юборди.

23 ёшди камерунлик дарвозабон фаолиятини «Барселона», «ПСЖ» ёки «Тоттенхэм» клубларида давом эттириш имконияти сақланиб турганига қарамасдан, «Челси» клуби таклифини қабул қилган. «Челси» клуби дарвозабоннинг трансфери учун 34 миллио фунт стерлинг тўлашига тўғри келади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz