Қайднома

Қидирув

Коутиньо «Ливерпуль»га қайтиши мумкин

Коутиньо «Ливерпуль»га қайтиши мумкин

  12.02.2020 15:44
  0
  306
Коутиньо «Ливерпуль»га қайтиши мумкин

«Барселона» раҳбарияти Филиппе Коутиньони 80-90 миллион евро эвазига сотиб юбориш ҳақида ўйлаб қолди. Бразилиялик вингернинг собиқ жамоаси «Ливерпуль» эса унга алтернатив вариант сифатида қарамоқда.

Яъни, «қизиллар»нинг асосий мақсади бу - «Байер» футболчиси Кай Хаверц ҳисобланади. Аммо леверкузенликлар ўз футболчилари учун жуда юқори маблағ исташмоқда. Бордию, «Ливерпуль» ушбу трансферни амалга ошира олмаса, у ҳолда Коутиньони ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи «Ливерпуль» таркибида 5 йил тўп сургач, 2018 йил қишда 145 миллион евро эвазига «Барселона»га кўчиб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz