Юртимизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Дилшод Нуралиев "Локомотив" U-21 (ўринбосарлар) жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. "Локо" ёшларининг бу йилги U-21 чемпионатидаги ўйинлари Дилшод Жўраевич қўл остида ўтказилади.
Футбол мухлисларига яхши маълум, Дилшод Нуралиев фаолияти давомида бир қанча футболчиларни тарбиялаб берган. Хусусан унинг қўл остида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йил БААда ташкил этилган U-17 жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган.
Ўйлаймизки, Нуралиев қўл остида тўп тепадиган "Локомотив" тарбияланувчиларидан келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Дилшод Жўраевичга мураббийлар штабида Рифат Акрамхўжаев (мураббий), Константин Кузнецов (мураббий), Анвар Жабборов (дарвозабонлар мураббийи), Рустам Меҳмонов (шифокор), Абдураҳим Саримсоқов (массажчи) ҳамда Бекзод Арслонов (администратор) ёрдам беришади.
"Локомотив" U-21 жамоасига янги бошланадиган мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20