Қайднома

Қидирув

«Наполи» футболчиси РПЛга йўл олиши мумкин

«Наполи» футболчиси РПЛга йўл олиши мумкин

  13.02.2020 13:31
  0
  288
«Наполи» футболчиси РПЛга йўл олиши мумкин

Италиянинг «Наполи» клуби ярим ҳимоячиси Амин Юнес «Краснодар»га ўтиши мумкин. Бу ҳақида CalcioNapoli24 нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, Россия клуб вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан алоқага чиқишган ва Амин «Наполи»ни тарк этишга тайёр эканлиги айтилмоқда. Юнес неаполликлар сафида сўнгги бор 2019 йил 7-декабр куни майдонга тушган.

26 ёшли футболчи ушбу мавсум «А» Сериянинг ортда қолган 23 тури мобайнида атиги 6та ўйинида майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги қишки трансфер ойнаси 21 феврал куни ёпилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz