Қайднома

Қидирув

Ловрен: «Ливерпуль»нинг ғалабаларини узоқ йиллар гапиришади»

Ловрен: «Ливерпуль»нинг ғалабаларини узоқ йиллар гапиришади»

  14.02.2020 16:43
  0
  252
Ловрен: «Ливерпуль»нинг ғалабаларини узоқ йиллар гапиришади»

«Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен жамоа билан яна кўплаб совринларни қўлга киритиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

«Мен бу клубга айнан Юрген Клопп бошқарувни қўлга олган пайтда келгандим. Жамоа бир йилдаёқ қайта қурилмади. Биз ўз ўйнимизни йўлга қўйиб олиш учун икки ёки уч мавсум ишладик. «Ливерпуль» жорий мавсумда барча фронтда ажойиб ўйин намойиш этмоқда.

Ўтган мавсум ҳам Премьер-лига ғолиблигини қўлга киритишга яқин келган эдик. Ҳозир бизда ўзаро тушуниш билан ҳамма нарса яхшиланди. Биз ҳақимизда ҳам қисқа вақт ичида 20га яқин совринларни қўлга киритган «Барселона»дек гапиришларини хоҳлайман.

Ишонаманки, олдимизда турган вазифаларни бажара оламиз. Умид қиламанки, «Ливерпул»нинг ғалабалари ҳақида узоқ йиллар мобайнида гапириб юришади», — дейди Деян Ловрен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz