Қайднома

Қидирув

«Насаф» футбол мактаби ҳам икки юлдузли академия мақомини олди

«Насаф» футбол мактаби ҳам икки юлдузли академия мақомини олди

  14.02.2020 18:59
  0
  263
«Насаф» футбол мактаби ҳам икки юлдузли академия мақомини олди

2019 йилнинг 29 октябрь санасида ОФКнинг ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюриб, «Бунёдкор» футбол академиясининг бугунги фаолияти яқиндан танишганди. Ундан ташқари ишчи гуруҳ «Насаф» футбол мактабининг фаолиятини ўрганди.

Ўзингизга маълум, футбол мактабимиз бош жамоамиз ҳамда юртимизнинг турли ёшлардаги терма жамоаларига футболчилар етказиб бермоқда. Бунга биргина мисол қилиб Таиланд давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этган тўққиз нафар футболчиларимизни келтириб ўтишимиз мумкин. Булар: Ойбек Бозоров, Бобир Абдихолиқов, Шерзод Насруллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Абдувоҳид Неъматов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов.
4 февраль куни ОФК «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» академияларига икки юлдузли, Андижон футбол мактабига бир юлдузли мақоми берилганлиги бўйича расмий ҳужжатни эълон қилди.
Маълумот учун, Осиё давлатлари орасида уч юлдузли мақомга фақатгина Қатар давлатининг “Эспайр” академияси ушбу мақомга эга ҳисобланади.
***
Эслатиб ўтамиз, академиялар бўйича энг юқори мақом уч юлдузли ҳисобланади. Қатардаги «Эспайр» футбол академияси Осиёда уч юлдуз олган академиялар қаторига киради. Европада «Порту», «Аякс», «Барселона» футбол академиялари уч юлдуз мақомини олган.
Япониянинг «Фукишима», Жанубий Кореянинг «Сеул» жамоаларининг академиялари Осиёдаги икки юлдузли академиялардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Бунёдкор» академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда икки юлдузли мақомини олган илк академиядир.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz