Қайднома

Қидирув

Асосийси - очколар саноғи ва яна рекорд

Асосийси - очколар саноғи ва яна рекорд

  14.02.2020 20:11
  0
  255
Асосийси - очколар саноғи ва яна рекорд

«Бетис»га қарши учрашувда 3та голга ассистентлик қилиб, «Барселона»нинг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшган Лионель Месси шахсий статистикадан кўра, жамоа очколари саноғи муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.
Айни пайт аргентиналик ҳисобида чемпионатда урилган 14та гол ва 11та самарали узатма бор. «Жамоага наф келтириш ёқимли, аммо ҳеч қачон шахсий кўрсаткичларимни ҳисобламайман. Менга жамоа жамғараётган очколар сони муҳимроқ. Ҳужумчининг вазифаси - гол уриш ва ассистентлик қилиш. Демакки, бунинг учун уни мақташ керак эмас. Ҳужумчининг рақиб дарвозаси олдида ниманидир қойиллатолмаслиги унинг ўз зиммасидаги ишни бажаролмаётганидан далолат ҳисобланади» — бу Лионель Мессининг учрашувдан кейинги фикрлари.
***

«Барселона» етакчиси Лионель Месси яна бир кўрсаткич бўйича Испания Ла Лигаси рекордчисига айланди. OptaJose гуруҳининг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз чемпионатнинг 23-турида «Бетис»га қарши кечган баҳс (3:2)да нақ 416-марта жамоасининг бошланғич таркибида майдонга тушди. Лео шу тариқа бу борада «Атлетико» ва «Депортиво» клублари собиқ вакили Донато (415та ўйинни бошланғич таркибда бошлаган)дан ўзиб кетиб, Испания чемпионати тарихида ўйнаган легионерлар орасида етакчи бўлиб олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz