Қайднома

Қидирув

"Интер": Брозович кетадию, Вивиано келади-ми?

"Интер": Брозович кетадию, Вивиано келади-ми?

  14.02.2020 21:17
  0
  275

«Интер» ярим ҳимоячиси Марцело Брозович «Реал» скаутлари назарига тушди. Бу ҳақда fcinter1908.it портали хабар тарқатди.
Айтиш жоиз, хорватиялик хавбек ва Милан клуби ўртасидаги шартнома 2022 йилгача мўлжалланган. Қолаверса, «қора-кўклар» раҳбарияти айни пайт шартларни яхшилаш асносида келишув муддатини узайтириш ҳақида ўйламоқда. «Реал» шунга қарамай, трансфери 60 млн. еврога баҳоланаётган 27 ёшли ярим ҳимоячини ёзда сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.

Айтганча, дарвозабон Эмилиано Вивиано «Интер» сафидан жой олади. Режага мувофиқ, эркин агент мақомидаги футболчи жароҳат туфайли сафдан чиққан Самир Ханданович ўрнини эгаллаши керак. Corriere dello Sport маълумотида таъкидланишича, Вивиано яқин кунларда Милан клуби назоратида тиббий текширувдан ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz