Қайднома

Қидирув

Гаттузо билан шартнома узайтирилмайди

Гаттузо билан шартнома узайтирилмайди

  15.02.2020 00:12
  0
  272
Гаттузо билан шартнома узайтирилмайди

Calciomercato хабарига кўра, «Наполи» амалдаги бош мураббий Женнаро Гаттузо билан шартнома муддатини узайтирмайди. Демакки, у жорий мавсум якунлангач, жамоа билан хайрлашади.
Карло Анчелотти ўрнини эгаллаган 42 ёшли мутахассис 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган келишув остига имзо чекканди. Шартлашувга мувофиқ, томонлар ўзаро келишган ҳолда, ҳамкорлик муддатини яна бир йилга чўзишлари мумкин. Бироқ «Наполи» раҳбарияти бу банддан фойдаланмоқчи эмас. Ҳар ҳолда, клуб президенти Аурелио де Лаурентис ҳозирдан бошқа мутахассислар номзодини ўрганиб чиқмоқда. У хусусан, «Верона» бош мураббийи Иван Юрич хизматига жиддий қизиқмоқда. Тахмин қилинишича, Гаттузо мавсум финишида қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, неаполликлар айнан Юрични таклиф этишади. Ўз ўрнида таъкидлаш керак, «Наполи» «А» серия 23-турида «Лечче»га ютқазиб, турнир жадвали 11-поғонасига тушиб қолди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz