Қайднома

Қидирув

Ўзгача муносабат

Ўзгача муносабат

  14.02.2020 22:04
  0
  281
Ўзгача муносабат

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухелнинг таъкидлашича, жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани трансферлар бозори ёпилгач, ишга муносабатини сезиларли даражада ўзгартирди.
«Рақобат ҳамиша зарур. Таркибдаги барча футболчиларга эҳтиёжим борлигини кўп бора айтганман. Мана, Эдинсон маш­ғулотларда яхшироқ ишлай бошлади. Бинобарин, трансферлар муддати тугади ва ортиқча саволларга ўрин қолмади. Каванининг фаолликни оширгани бир неча кундан бери яққол сезилмоқда. У жумладан, «Лион»га қарши баҳсга иштиёқ билан қўшилиб, муҳим гол урди. Бундай муносабат ҳам ўзи, ҳам жамоага жуда муҳим. Зеро, бизга шундай тажрибали футболчилар керак», - деди германиялик мутахассис goal.com сайти мухбирлари билан суҳбатда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz