Қайднома

Қидирув

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"

  15.02.2020 18:08
  0
  276

Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказади. Бош жамоамиз 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ушбу йиғинга "Насаф" жамоасининг истеъдодли ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам чақирилди. Яқиндагина Таиланд яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишончли ўйин намойиш этган футболчи ЎФА расмий сайтига миллий жамоадан чақирув олганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар бир ўйинчи миллий термада ўйнашни, ватани жамоасига фойдаси тегишини истайди. Мен ҳам ҳамиша бош жамоамизда тўп тепишни истаганман.

Олимпия терма жамоаси сафида ўйнаган пайтимизда ҳам бор истеъдод ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қилдик. Энди эса миллий терма жамоа учун ҳам фойдали футболчи бўлишга уринамиз. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоамиздан муқим ўрин олишга ҳаракат қиламан".


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz