Қайднома

Қидирув

«Динамо» 8 нафар футболчи билан хайрлашди

«Динамо» 8 нафар футболчи билан хайрлашди

  15.02.2020 21:41
  0
  583

Янги мавсумга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳида олиб бораётган «Динамо» жамоаси бир қатор футболчилар билан хайрлашди.
«Динамо» жамоаси Акмал Холмуродов, Баҳодир Насимов, Миркомил Локаев, Сардор Эминов, Дилмурод Каримов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев сингари футболчилар билан хайрлашди. Ихтиёр Тошпўлатов эса «Металлург» клубига трансфер қилинди. Дарвозабон Ботирали Эргашев эса «Қўқон-1912» жамоасига бир йилга ижарага берилди. Клуб ушбу футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларига омад тилаб қолади.


Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси президенти, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тачмурод Агамуродов жамоадаги бош мураббийлик фаолиятини давом эттиради. Унинг олдига клубни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилади. Про-лига янги мавсуми олдидан жамоа таркибига янги футболчилар таклиф этилиши режалаштирилган.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz