Қайднома

Қидирув

Ибрадан яна бир натижа

Ибрадан яна бир натижа

  15.02.2020 22:42
  0
  268
Ибрадан яна бир натижа

Opta таҳлил гуруҳининг маълумотидан ойдинлашича, фаолияти давомида «Милан дербиси» мақомидаги 5-ўйинда гол урган Златан Ибрагимович яна бир натижа соҳибига айланди. Яъни «Милан» ҳужумчиси «Дерби делла Мадоннина»да гол қувончини туйган энг ёши катта футболчи бўлди. Швециялик голеадор «Интер»га қарши ўйин вақтида 38 ёшу 129 кунлик эди. Қисқаси, Ибра «Милан дерби»сидаги охирги голини 38 ёшу 43 кунлигида нишонлаган ҳамюрти Нильс Лидхольм рекордини янгилади. Айтиш мумкинки, бу кўрсаткич Златанга татигани йўқ. «Тўғриси, нима рўй берганини тушунтириб беришим қийин. Биринчи бўлимда талаб даражасида ўйнадик. Танаффусдан кейинги ҳал қилувчи 15 дақиқада эса 2та гол қўйиб юбордик. «Милан» ўйнаш, ишониш ва рақибга босим ўтказишдан тўхтаб қолди. Гўёки, иккинчи бўлимда ўйинимиз қулаб тушди. Ўйлайманки, кўп нарса тажрибага боғлиқ, ахир 2:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа ўйинни бамайлихотир назорат қилиши керак. Аслида «Интер»дан кўп нарса кутгандим, рақиб фақат танаффусдан кейингина ўз даражасини кўрсатди», - деди Ибрагимович дербидан кейин Sky Sport Italia порталига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz