Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» яна бир жиддий жазога дуч келиши мумкин

«Манчестер Сити» яна бир жиддий жазога дуч келиши мумкин

  16.02.2020 16:21
  0
  367
«Манчестер Сити» яна бир жиддий жазога дуч келиши мумкин

УЕФА томонидан молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун икки йилга чемпионлар лигаси ва Европа лигаси турнирларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган «Манчестер Сити» яна бир жиддий жазога дучор бўлиши мумкин. Гап 2014 йил қўлга киритилган АПЛ чемпионлигидан маҳрум қилиш ҳақида кетмоқда. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.

Олдинроқ премьер лигаси раҳбарияти жамоадан очколарни олиб қўйиши ҳақида хабарлар янграган эди. Чунки турнирда лицензиялаш учун барча молиялий маълумотлар клуб томонидан УЕФАга берилган маълумотга тўғри келиши керак. Нашрнинг баён қилишича «Манчестер Сити»ни жорий мавсум тўплаган очколаридан маҳрум қилишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Чунки клуб фирибгарликни 2012 - 2016 йиллар оралиғида амалга оширган.

Бу муддатда жамоа икки маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган (2012, 2014).

2011/2012 мавсумда «шаҳарликлар» «Манчестер Юнайтед» билан бир хил очко тўплаб, тўплар нисбати ҳисобига совринни «илиб» кетишган эди. 2013/2014 мавсумда эса «Ливерпуль»дан бор-йўғи икки очко кўпроқ ишлаб чемпионга айланишган.

2012 йилнинг айнан қайси даврида «Манчестер Сити» раҳбарияти ўз йўқотишларини яшириш мақсадида ҳомийлик шартномалари билан фирибгарлик қилгани ҳозирча номаълум, шунинг учун бу ютуқ сўроқ остида. 2014 йилги чемпионлик эса шубҳасиз юқоридаги даврга тўғри келади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz