Қайднома

Қидирув

Пьянич «Лион» ва «Интер»га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин

Пьянич «Лион» ва «Интер»га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин

  17.02.2020 11:24
  0
  226
Пьянич «Лион» ва «Интер»га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Италия «А» Серияси 24-тури доирасидаги «Брешия»га қарши ўйинда оёқ мушаларидан жароҳат олди. Босниялик футболчи бир неча соатдан кейин тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг тикланиши учун қанча вақт талаб этилиши маълум бўлади.

Пьянич Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида «Лион»га қарши бўлиб ўтадиган 26 февраль кунидаги дастлабки учрашувда ва ички чемпионат доирасидаги «Интер»га қарши ўйин (1 март)ни ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Пьянич «А» Сериянинг жорий мавсумида «Ювентус» сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голга узатма берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz