Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Ўйинни жуда ёмон бошлаб, якунда характер кўрсатдик»

Моуриньо: «Ўйинни жуда ёмон бошлаб, якунда характер кўрсатдик»

  17.02.2020 12:33
  0
  253
Моуриньо: «Ўйинни жуда ёмон бошлаб, якунда характер кўрсатдик»

Лондоннинг «Тоттенхем» клуби бош мураббий Жозе Моуриньо «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Учрашувни жуда ёмон бошладик, бироқ йигитлар характер ва ғалабага чанқоқликни намойиш этиб беришди. Ўйлашимча, бу ўйин жамоага келганимдан бери энг кўп вазият яратган учрашув бўлди. Яратилган вазиятларнинг бирортаси тасодифан юз бергани йўқ.

Биз ўйин сўнггига қадар ҳужум уюштиришдан тўхтамадик. Биз вазият яратиш учун тинмай ҳаракат қилдик. Агар учрашув 2:2 натижаси билан якунланганида, мен ҳозир футболчиларимдан норози кайфиятда ўтирган бўлар эдим.

Айни дамда биз Кейнсиз ҳаракат қилаётганимиз учун кўплаб муаммоларга учраяпмиз. Шундай бўлсада, муаммо билан ҳаракат қилиш АПЛ клублари учун нормал ҳолат. Шунинг учун биз янги йўлнинг бошида турибмиз» - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz