Қайднома

Қидирув

Дель Пьеро: «Юве» ЕЧЛ ва «А» Серияда ғалаба қозонишига кўзим етади»

Дель Пьеро: «Юве» ЕЧЛ ва «А» Серияда ғалаба қозонишига кўзим етади»

  17.02.2020 13:21
  0
  271
Дель Пьеро: «Юве» ЕЧЛ ва «А» Серияда ғалаба қозонишига кўзим етади»

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро дель Пьеро Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

«Гарчи «А» Серия олдингидек мудофаага кўп урғу бермаётган бўлса ҳам, Роналду рақиблар дарвозасига гол уриш бўйича барқарор ўйнаб келмоқда. Агар у шу руҳ, профессионаллик ва жасорат кўрсатишда давом этса, Туриндаги кўпчилик инсонларни хурсанд қилади.

Ҳамма «Юве» барча ўйинларни ютади дейишга ўрганиб қолган, лекин ушбу мавсум барчаси бошқача. Шундай бўлса-да, бу Италия футболи ривожига хизмат қилади. Чунки, жамоалар даражаси ўсиб бормоқда.

«Ювентус» тузилма, тарих ва ўйинчилар сифати бўйича етакчи бўлиб тургани кундек равшан. Жамоа Чемпионлар лигаси ва «А» Серияда ғалаба қозонишига кўзим етади.

Лекин, гапириш бошқа, унга эришиш эса умуман бошқа нарса», – дейди дель Пьеро.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz