Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» Москвада «Спартак» билан ўйнайди

«Пахтакор» Москвада «Спартак» билан ўйнайди

  17.02.2020 12:56
  0
  384
«Пахтакор» Москвада «Спартак» билан ўйнайди

22 февраль куни Россиянинг энг совриндор клуби «Спартак» билан Москвада ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

«Спартак» футбол клуби «Пахтакор»га ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан чиққан мурожаатига клубимиз раҳбарияти томонидан ижобий жавоб қайтарилди ва ўртоқлик баҳсини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Россиянинг энг машҳур жамоаси саналган «Спартак» ҳозирга қадар 10 марта мамлакат чемпионига айланган, 12 бор СССР чемпионатида ғолиб чиққан. Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган Доменико Тедеско шогирдлари билан беллашув Ўзбекистон суперлигаси ўйинларини бошлашдан аввал ва Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсларига ҳозирлик кўришда жамоамизга асқотиши табиий. Ўз мамлакатларининг энг совриндор клублари ўртасидаги тўқнашув ўзига хос интригани келтириб чиқаради.

Ўйин 22 февраль, шанба куни Москвадаги «Откритие Арена» стадионида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz