Қайднома

Қидирув

VAR бўйича имтиёз

VAR бўйича имтиёз

  19.02.2020 11:06
  0
  271
VAR бўйича имтиёз

Италия футбол федерацияси тажриба сифатида клубларга баҳсли вазиятларда VAR хизматидан фойдаланишни сўраш ҳуқуқини бермоқчи. Видеотакрорлар тизими фаолиятидан норози бўлаётган «А» сериянинг аксарият клублари вакиллари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашмоқда. Бу борадаги якуний қарор февраль ойи охирларида ўтказиладиган IFAB (Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши) йиғилишидан сўнг чиқарилиши кутилмоқда. Ҳозирги қоидаларга кўра, VAR ҳакамга фақат «очиқ-ойдин қоидабузарликлар» ёки «жиддий хатоликлар ўтказиб юборилган» пайт ёрдам беради:

- Гол|гол эмас;

- Пенальти|пенальти эмас;

- Тўғридан-тўғри қизил карточка (иккинчи сариқ карточка эмас);

- Хато қарор (ҳакам қоида бузган жамоанинг айбдор саналмаган футболчисини огоҳлантирса ёки майдондан четлатса).

Норасмий маълумотларга кўра, ФИФА Италия федерациясининг ташаббусини маъқуллаган. Эслатма, IFAB футбол қоидаларини созлашга масъул ташкилот ҳисобланади.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz