Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Манчестер Сити» ҳақида ҳеч нарса дея олмайман»

Моуриньо: «Манчестер Сити» ҳақида ҳеч нарса дея олмайман»

  19.02.2020 15:26
  0
  298
Моуриньо: «Манчестер Сити» ҳақида ҳеч нарса дея олмайман»

«Тоттенхэм» устози Жозу Моуриньо «Манчестер Сити» атрофидаги вазият ҳамда АПЛнинг еврокубоклар зонасидаги рақобат ҳақида тўхталди.

«Манчестер Сити»га қўйилган таъқиқ борасида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Бу савол менга берилишини билган бўлсамда, вазиятни ўрганиш учун бир дақиқа ҳам сарф этганим йўқ. Бу таъқиқ АПЛнинг оддий жамоасига эмас, ўтган мавсумдаги чемпионларга қўлланилаётганини унутмаслик лозим. Вазият тўлиқ ойдинлашмагунига қадар ўз позициямда қоламан.

Бизнинг АПЛдаги асосий мақсадимиз кучли тўртликка кириш эмас. Биз ўз ўйинимизни янада яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Асосийси, иложи борича яхшироқ тўп суриш ва имкон борича очко жамғариш. Ана шунда мавсум сўнггида қайси ўринга лойиқ эканлигимизни билиб оламиз.

Ҳозирда, 5-ўрин билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ҳақидаги фикрлар барча нашрлардан тинмай янграмоқда. Ҳамма бизни асосий даъвогар деб кўрсатётган бўлсада, бу ўрин учун «Вулверхемптон», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» сингари жамоалар ҳам кураш олиб боришларини унутмаслик лозим.

Бу жамоаларнинг барчаси ўзини 5-ўрин учун ўзини муносиб деб хисоблайди ва буни майдонда исботлашга ҳаракат қилади» - дейди португалиялик мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz