Қайднома

Қидирув

«МЮ»да катта айрилиқ

«МЮ»да катта айрилиқ

  19.02.2020 18:15
  0
  188
«МЮ»да катта айрилиқ

«МЮ» клубининг собиқ дарвозабони Гарри Грегг 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 1957-1966 йиллар оралиғида «қизил иблислар» шарафини муносиб ҳимоя қилган. Дейлик, Грегг 1957 йили жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабони мақомини олганди. Ўшанда «МЮ» унинг трансфери учун «Донкастер Роверс»га 23 500 фунт стерлинг тўлаганди. Шимолий Ирландия миллий жамоаси сафида 25 марта майдонга тушган Гарри ЖЧ-58нинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилганди. «МЮ» 1958 йилнинг 6 февраль куни Чемпионлар кубоги доирасида «Црвена Звезда»га қарши ўйиндан сўнг Белграддан қайтишда авиаҳалокатга учраган. Аниқроғи, жамоа ўрин олган самолёт ёнилғи қуйиш учун Мюнхенда тўхтаган ва ҳавога кўтарилиш чоғи ерга қулаган. Фалокат оқибатида жами 23 киши ҳаёт билан видолашган, жумладан, «Юнайтед»нинг 8 нафар футболчиси ҳам.  Эътиборлиси, унча талофат кўрмаган Грегг қутқарув ишларида фаоллик кўрсатиб, ёш болакай ва жамоадошлари Бобби Чарльтон ҳамда Жеки Бланчфлауэрни ёнаётган самолётдан олиб чиққан. У шу хатти-ҳаракати учун «Мюнхен қаҳрамони» мақомини олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz